Ўзбекистон бўйлаб коронавирусга қарши эмланганлар сони 600 379 нафарга етди. 27 апрель куни мамлакат ҳудудлари бўйлаб жами 34 445 нафар киши COVID-19 га қарши эмланди, дея хабар бермоқда ССВ матбуот хизмати.

Эмланганларнинг юқори кўрсаткичи Фарғона (80 874 киши), Наманган (62 275) ва Самарқанд (60 543) вилоятларида қайд этилди.

Тошкентда 41 238 киши коронавирусга қарши эмланди, 27 апрель куни — 2375 кишини ташкил этди.


Маълумот учун, 27 апрель куни Ўзбекистонга яна 1 миллион доза миқдорда ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси олиб келинди.