Январь-март ойларида Ўзбекистондан жами 4094 киши бошқа мамлакатларга доимий яшаш учун жўнаб кетган, дея хабар бермоқда Spot.uz Давлат статистика қўмитаси маълумотларига асосланган ҳолда. Ушбу сонлар вақтинчалик миграция кўрсаткичларига тегишли эмас.

Кўчиб кетганларнинг кўпчилиги Қозоғистонга тўғри келади — 3 372 киши. Иккинчи ўринда эса Россия — 526. Шунингдек, 60 киши Исроилга, 24 киши Қирғизистонга, 9 киши Тожикистонга, яна 103 киши бошқа мамлакатларга кўчиб кетишди.

Ўзбекистонга эса йил бошидан бери 578 киши кўчиб келган. Бу ерда ҳам Қозоғистон биринчи ўринда (210 киши), Тожикистон иккинчи ўринда (137 киши), Россия учинчи ўринда (99 киши). Шунингдек 27 киши Қирғизистондан, 21 киши Туркманистондан, яна 84 киши бошқа мамлакатлардан кўчиб келишган.

Ҳозирда Қозоғистонда этник қозоқларни мамлакатга қайтариш дастури амалга оширилмоқда. Репатриантларни оралманлар ёки қандаслар деб аташади, улар маълум имтиёзларга эга, масалан, иш ва уй-жой билан таъминланишда ёрдам кўрсатиш, нафақа, университетларга киришда алоҳида квоталар каби.

2020 йилда уларнинг сони 12 мингдан ошган бўлиб, уларнинг 30 фоизи собиқ ўзбеклардир. 1991 йилдан бери жами 1,7 млнга яқин этник қозоқ Қозоғистонга қайтиб борди.

Маълумот учун, 2020 йилда Ўзбекистондан жами 13 611 киши бошқа мамлакатларга доимий яшаш учун кўчиб кетишган. Кўчиб келганлар сони эса — 1 105 киши.