1966 йил 26 апрелдаги Тошкент зилзиласи
Фото: Ўзбекистон Кинофотфоноҳужжатлар миллий архиви
Фото: Зилзиладан жабр кўрганларга тақдим этилган Калинин туманидаги "Октябрь" колхози ерлари

1966 йил 26 апрель куни соат 5:23да Тошкентда даҳшатли зилзила содир бўлди. Зилзила ўчоғидаги силкиниш магнитудаси 5,2, эпицентрдаги ер юзасида сейсмик таъсир эса 8 баллдан ортиқ, чекка жойларда 6 баллни ташкил этди.


Зилзиланинг ўчоғи шаҳарнинг марказий қисмида нисбатан кичик чуқурликда - ер тагида 3 кмдан 8 кмгача - бўлганлиги сабабли зилзила шаҳарни тўлиқ вайрон қилиб юбормади. Сейсмик тебранишлар кўпроқ вертикал бўлганлиги учун ҳаттоки эски пахсали уйлар тўлиқ бузилишининг олди олинди. Кучли зарбадан уйлар қийшайиб ва ёрилиб кетди. Ўнлаб, асосан жамоат бинолари қулаб тушди.


78 минг оила, ёки ўшанда пойтахтда истиқомат қилган 1,5 миллионлик аҳолининг 300 мингдан ортиғи уйсиз қолди. Зилзила оқибатида 8 киши ҳалок бўлди ва тахминан 200 киши жароҳатлар билан шифохонага ётқизилди.


Тошкент аҳолиси пиёдалар йўлаги ва шаҳар хиёбонларидаги майсалар устида ёйилган катта палаткаларга кўчиб ўтишди. Сув қувурлари тармоғи ишларди ва электр энергияси узилишларсиз етказиб бериларди, бу эса эпидемиянинг олдини олишга ёрдам берди.


Вайронагарчиликларни бошидан ўтказган шаҳарга собиқ Совет иттифоқининг барча республикалари ёрдам кўрсатди. Тошкентга палаткалар, дори-дармонлар, саноат ва озиқ-овқат маҳсулотлари, қурилиш материаллари, техника етказилди. Шаҳарда 15 мингдан ортиқ савдо палаткалари ўрнатилди, 600 га яқин вақтинчалик магазинлар ва оммавий овқатланиш жойлари очилди.


1966 йил қишининг бошидаёқ қурувчилар 300 мингдан ортиқ тошкентликлар учун уй-жой барпо этишди. 1968 йилга келиб Тошкент деярли қайта қурилиб битказилди. Тошкентнинг чекка ҳудудларида бутун бошли мавзелар қад кўтарди, бузилиб кетган шаҳар марказида кварталлар қайтадан қурилди, йўлдош шаҳар - Сергели пайдо бўлди. Мактаблар, маданий-маиший ва маъмурий бинолар барпо этилди. Шаҳарнинг майдони ва аҳолиси 1,5 маротабага кўпайди.


1976 йил фожеанинг 10 йиллиги муносабати билан Тошкентда зилзила оқибатларининг бартараф этилишига бағишланган «Жасорат» монументал мажмуаси ўрнатилди.


«Газета.uz» сўровига жавобан Ўзбекистон Кинофотфоноҳужжатлар миллий архиви зилзила оқибатидаги вайронагарчиликлар ва уларнинг оқибатларини бартараф этиш фотосуратларни тақдим этди..

1966 йил 26 апрель куни соат 5:23да Тошкентда даҳшатли зилзила содир бўлди. Зилзила ўчоғидаги силкиниш магнитудаси 5,2, эпицентрдаги ер юзасида сейсмик таъсир эса 8 баллдан ортиқ, чекка жойларда 6 баллни ташкил этди.


Зилзиланинг ўчоғи шаҳарнинг марказий қисмида нисбатан кичик чуқурликда - ер тагида 3 кмдан 8 кмгача - бўлганлиги сабабли зилзила шаҳарни тўлиқ вайрон қилиб юбормади. Сейсмик тебранишлар кўпроқ вертикал бўлганлиги учун ҳаттоки эски пахсали уйлар тўлиқ бузилишининг олди олинди. Кучли зарбадан уйлар қийшайиб ва ёрилиб кетди. Ўнлаб, асосан жамоат бинолари қулаб тушди.


78 минг оила, ёки ўшанда пойтахтда истиқомат қилган 1,5 миллионлик аҳолининг 300 мингдан ортиғи уйсиз қолди. Зилзила оқибатида 8 киши ҳалок бўлди ва тахминан 200 киши жароҳатлар билан шифохонага ётқизилди.


Тошкент аҳолиси пиёдалар йўлаги ва шаҳар хиёбонларидаги майсалар устида ёйилган катта палаткаларга кўчиб ўтишди. Сув қувурлари тармоғи ишларди ва электр энергияси узилишларсиз етказиб бериларди, бу эса эпидемиянинг олдини олишга ёрдам берди.


Вайронагарчиликларни бошидан ўтказган шаҳарга собиқ Совет иттифоқининг барча республикалари ёрдам кўрсатди. Тошкентга палаткалар, дори-дармонлар, саноат ва озиқ-овқат маҳсулотлари, қурилиш материаллари, техника етказилди. Шаҳарда 15 мингдан ортиқ савдо палаткалари ўрнатилди, 600 га яқин вақтинчалик магазинлар ва оммавий овқатланиш жойлари очилди.


1966 йил қишининг бошидаёқ қурувчилар 300 мингдан ортиқ тошкентликлар учун уй-жой барпо этишди. 1968 йилга келиб Тошкент деярли қайта қурилиб битказилди. Тошкентнинг чекка ҳудудларида бутун бошли мавзелар қад кўтарди, бузилиб кетган шаҳар марказида кварталлар қайтадан қурилди, йўлдош шаҳар — Сергели пайдо бўлди. Мактаблар, маданий-маиший ва маъмурий бинолар барпо этилди. Шаҳарнинг майдони ва аҳолиси 1,5 маротабага кўпайди.


1976 йил фожеанинг 10 йиллиги муносабати билан Тошкентда зилзила оқибатларининг бартараф этилишига бағишланган «Жасорат» монументал мажмуаси ўрнатилди.


«Газета.uz» сўровига жавобан Ўзбекистон Кинофотфоноҳужжатлар миллий архиви зилзила оқибатидаги вайронагарчиликлар ва уларнинг оқибатларини бартараф этиш фотосуратларни тақдим этди.

Суратлар ҳақидаги қўшимча маълумотни ўқиш учун устига босинг.

Ленин кўчасида зилзиладан талофат кўрган уйларнинг бузилиши, 1966 йил, Тошкент
Зилзиладан жабр кўрганлар учун палаткалар шаҳарчаси
Зилзиладан жабр кўрган тошкентлик оилаларнинг Фарғона шаҳридаги янги квартираларга кўчиб келиши
Зилзиладан жабр кўрганларга тақдим этилган Калинин туманидаги "Октябрь" колхози ерлари
Зилзиладан зарар кўрган ЎзССР Алоқа вазирлиги катта техник-механиги Юрий Арустамяннинг оиласига Самарқанд шаҳридаги янги уйдан квартира берилди.
Зилзиладан жабр кўрган тошкентликлар кўчирилган Юқори вольтли кўчасидаги янги 12 квартирали уй
реклама
реклама
Ўзбекистон олимлари ишчиларга зилзила сабаблари ва сифатларини тушунтиришмоқда. Академик Г.А.Мавлянов “Ўзбекпахтамаш” заводининг инструментал цехи ишчилари билан суҳбат қилмоқда
Зилзиладан жабр кўрганларга тақдим этилган Калинин туманидаги "Октябрь" колхозида қурилиш материаллари ортилган юк машинаси
Анҳор соҳилбўйи кўчасида зилзила оқибатларни бартараф этиш кунларидаги оммавий овқатланиш жойи
Зилзила пайтида бузилиб кетган уй
Зилзила пайтида бузилиб кетган уй
реклама
реклама
Барча суратлар «Ўзархив» агентлигига тегишли.
Суратларни эълон қилиш ҳуқуқи «Газета.uz» таҳририяти
томонидан сотиб олинган.
www.gazeta.uz сайтида эълон қилинган, «Газета.uz» ва бошқа учинчи томонларга тегишли график ва бошқа материаллардан фойдаланиш тақиқланади.

Изоҳ

Жунатиш Чиқиб кетиш Бекор қилиш Муаллиф: 6000 та белги қолди.
"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг