Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи лавозимига — Хайрулла Умаров тайинланди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар бермоқда.

Х.Умаров тайинловга қадар Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган.

Эслатиб ўтамиз, агентликнинг собиқ бошлиғи Муҳаммадзокир Маматхонов Уйчи тумани ҳокими этиб тайинланган эди.