Ёзёвон туманида яшовчи 64 ёшли отахон оилали эркакка бошқа бир аёл билан никоҳ ўқигани учун жазо белгиланди. Бу ҳақда «Бу кун» информацион дастурида хабар қилинди.

64 ёшли фуқаро 2020 йил 15 сентябрь куни шу туманда яшовчи қонуний никоҳдан ўтмаган фуқаро У. ва Р.ни 30 минг сўм эвазига шаръий никоҳдан ўтказган.

«Келиб, илтимос қилгани учун йўқ деёлмадим. Ҳамманинг олдида жиноятчи бўлиб телевидениега чиқишни хоҳламасдим. Чунки ҳаммага ўрнак бўлиб келган одам эдим», — дейди айбланувчи.

Ҳолат юзасидан Ёзёвон тумани суди томонидан фуқарога нисбатан 1 йил муддатга озодликдан чеклаш жазоси тайинланган.

Отахон 2020 йил 6 августида айнан ушбу қоидабузарликни содир этганлиги учун судлангани ва унга БҲМнинг 5 баробари миқдорида жарима тайинлангани маълум қилинди.