26 апрель куни Тошкентнинг Сергели туманида Damas автомобили ҳамда Isuzu русумли юк машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлган, дея хабар бермоқда ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати.

Ҳодиса соат 07:00 ларда Тошкент шаҳри Сергели тумани Тошкент халқа автомобиль йўлида содир бўлган. Унда 1970 йилда туғилган А.С. бошқарувидаги Isuzu русумли юк машинаси ҳамда 1980 йилда туғилган А.С. бошқарувидаги Damas русумли автомобиль тўқнашган.

Натижада, ҳайдовчилар ва бир нафар йўловчи тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилган.

ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ТБ томонидан дастлабки суриштирув ҳаракатлари олиб борилиб, тўқнашув сабабларига аниқлик киритилмоқда.