Ҳиндистонда COVID-19 билан касалланишнинг рекорд даражадаги янги ҳолатлари аниқланмоқда. Кунига 360 мингдан ортиқ кишида вирус қайд этилиб, 3 минг киши вафот этмоқда деяхабар берди TJ.

Расмий статистик маълумотларга асосан, ҳозирда касалланиш ҳолатларнинг умумий сони деярли 17 млнга, ўлимлар сони эса 192 мингга етган.

Фото:Hindustan Times

Reuters маълумотларига кўра, касалхоналар ётоқлар ва кислород тугаганлиги сабабли беморларни қабул қилишдан бош тортмоқда. Шаҳарларда ўликлар шунчалик кўпки, уларнинг жасадларини кўчада ёқишга тўғри келмоқда.

Крематорий ишчиси The Guardian`гахабар беришича, кўчалар ҳудди уруш кетаётган манзарага ўхшайди.