Болалар жуда ёмон шароитда яшаётган Қашқадарё вилояти Китоб туманидаги меҳрибонлик уйи хабари бўйича вилоят халқ таълим бошқармаси расмий муносабат билдирди.

Унга кўра, Китоб туманидаги 5-Меҳрибонлик уйи 1958 йилда ташкил этилган.

Мазкур муассасада тиббиёт, стоматология, беморларни алоҳидалаш хоналарининг таги бетон қопламали эканлиги, болаларнинг бўш вақтини ўтказиш учун муассасада етарли шароитлар мавжуд эмаслиги, мебеллар эскирганлиги, соғлом овқатлантиришдаги камчиликлари, овқатланиш меъёрларига амал қилинмаганлиги, санитария-гигиена талабларига риоя этилмаганлиги каби камчиликлар қайд этилди.

Ҳолат юзасидан ўз вазифасига совуққонлик билан қараган меҳрибонлик уйи директори ва омбор мудири Меҳнат кодексининг тегишли бандларига асосан ўз лавозимларидан озод этилди, дейилади хабарда.