Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги курсларини эълон қилди. Ушбу алмашинув курслари 21 апрелдан кучга киради:

  • 1 АҚШ доллари 12,12 сўмга қимматлади ва 10 537,76 сўмни ташкил этмоқда;
  • 1 Евро 35,66 сўмга кўтарилди ва 12 706,43 сўм деб баҳоланди;
  • 1 Рубль 0,20 сўмга қимматлади ва 138,20 сўмга тенг бўлди.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин доллар курси 13 сўмга қимматлаб, жами 10 525 сўмни ташкил қилганди.