Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳамда Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти ўқитувчилари ва талабалари орасида COVID-19`га чалиниш ҳолатлари аниқлангани сабабли муассасалар масофавий таълимга ўтди.

Ўзбек тили ва адабиёти университетида 19 апрель санасидан ўқув жараёни масофавий шаклга ўтказилишига қарор қилинди.

Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти 20 апрель санасидан 14 кунга масофавий таълимга ўтказилди.

Шу билан бирга, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида ўтган ҳафта мобайнида баъзи кам сонли талабалар орасидан коронавирус инфекцияси қайд этилди. Касалликнинг талаба ва ўқитувчилар орасида тарқалишини олдини олиш мақсадида университетда ўқув жараёни 14 кунга масофавий шаклга ўтказилди.