Прогнозлаш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти Price Warnings лойиҳаси доирасида Тошкент бозорларидаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархларини ўрганиб, бошқа мамлакатлар пойтахтларидаги нархлар билан солиштирди.

Тадқиқот давомида Тошкент савдо нуқталаридаги маҳсулотларнинг энг минимал нархлари олингланлиги таъкидланмоқда. Маълум бўлишича, февраль ойидан буён 28 хил маҳсулотнинг 20 тасининг нархларида ўзгаришлар кузатилган, 17 хил маҳсулот нархлари қимматлаган.

Тошкентдаги нархлар билан бир қаторда, 16 та МДҲ ва Европа давлатлари пойтахтларидаги нархлар ҳам ўрганилган ва солиштирилган.

Солиштирув натижаларига кўра, Тошкентдаги айрим маҳсулотларнинг нархлари бироз ҳавотирли кўринмоқда.

Апельсинлар

Тошкент супермаркетларида апельсинларнинг минимал нархи 1 кг учун 2,8 долларга тенг. Бу таҳлил қилинаётган шаҳарлар, жумладан Москвадаги апельсинларнинг минимал нархидан 4,3 бараварга юқори. Ушбу кўрсаткич бўйича Тошкент шаҳри Рим, Лондон, Берлин шаҳарларини ҳам ортда қолдирган.

МДҲ ва Европа пойтахтларидаги супермаркетларда 1 кг апельсин нархи (долларда). Манба: Онлайн супермаркетларнинг маълумотлари асосида ПМТИ ҳисоб-китоблари асосида.

Лимон

Тошкентдаги супермаркетларда 1 кг лимоннинг минимал нархи 2,8 долларни ташкил этади, бу таҳлил қилинаётган мамлакатлар учун ўртача кўрсаткичдан 69,4 фоизга, шу жумладан Анқарадаги лимонларнинг минимал нархидан 3,3 баравар юқори. Бу ерда ҳам нархлар Европа мегаполисларидаги нархлардан анча баланд.

МДҲ ва Европа пойтахтларидаги супермаркетларда 1 кг лимон нархи (долларда). Манба: Онлайн супермаркетларнинг маълумотлари асосида ПМТИ ҳисоб-китоблари асосида.

Банан

Тошкентдаги супермаркетларида 1 кг бананнинг минимал нархи 2,1 долларни ташкил этади, бу таҳлил қилинаётган мамлакатлар учун ўртача нархдан 55,7 фоизга юқори ва Москвадаги банан учун қайд этилган минимал нархдан 2,7 баравар юқори. Банан нархлари бўйича ҳам Тошкент МДҲ пойтахтларини ҳамда бир қатор Европа марказларини ортда қолдирган.

МДҲ ва Европа пойтахтларидаги супермаркетларда 1 кг банан нархи (долларда). Манба: Онлайн супермаркетларнинг маълумотлари асосида ПМТИ ҳисоб-китоблари асосида.

Қадоқланган сут

Тошкент шаҳридаги супермаркетларда пастеризация қилинган сутнинг минимал нархи 1 литр учун 0,82 долларни ташкил этади, бу таҳлил қилинаётган мамлакатлар учун ўртача 18,8 фоизга ва Бишкекдаги энг минимал нархдан 93 фоизга юқори. Қадоқланган сутнинг юқори нархларининг асосий сабаби бозордаги ривожланмаган рақобатдир, дейилади институт таҳлилида.

МДҲ мамлакатлари ва Европа пойтахтларидаги супермаркетларда 1 литр сут нархи (долларда). Манба: Онлайн супермаркетларнинг маълумотлари асосида ПМТИ ҳисоб-китоблари асосида.

Маргарин

Тошкент шаҳридаги супермаркетларда 1 кг маргариннинг минимал нархи 2,2 долларни ташкил этади, бу таҳлил қилинаётган мамлакатлар учун ўртача нархдан 20,2% га ва Бишкекдаги энг минимал қайд этилган нархдан 85,6% га юқори.

МДҲ мамлакатлари ва Европа пойтахтларидаги супермаркетларда 1 кг маргарин нархи (долларда). Манба: Онлайн супермаркетларнинг маълумотлари асосида ПМТИ ҳисоб-китоблари асосида.

Картошка

Тошкент шаҳридаги супермаркетларда картошканинг минимал нархи 1 кг учун 0,46 долларни ташкил этади, бу Анқарадаги картошка учун белгиланган минимал нархдан 2,3 баравар юқори.

МДҲ мамлакатлари ва Европа пойтахтларидаги супермаркетларда 1 кг картошка нархи (долларда). Манба: Онлайн супермаркетларнинг маълумотлари асосида ПМТИ ҳисоб-китоблари асосида.

Мандаринлар

Тошкентдаги супермаркетларда 1 кг мандариннинг минимал нархи 1,7 долларни ташкил этади, бу Москвадаги мандаринлар учун белгиланган энг паст нархдан 87,9 фоизга юқори.

МДҲ мамлакатлари ва Европа пойтахтларидаги супермаркетларда 1 кг мандарин нархи (долларда). Манба: Онлайн супермаркетларнинг маълумотлари асосида ПМТИ ҳисоб-китоблари асосида.

Ўсимлик ёғи

Тошкент шаҳридаги супермаркетларда ўсимлик (кунгабоқар) ёғининг минимал нархи литри учун 1,7 долларни ташкил этади, бу таҳлил қилинаётган мамлакатлар учун ўртача нархдан 6,7 фоизга юқори ва Бишкек шаҳридаги кунгабоқар ёғи учун белгиланган минимал нархдан 2 баравар юқори.

МДҲ мамлакатлари ва Европа пойтахтларидаги супермаркетларда 1 литр ўсимлик ёғининг нархи (долларда). Манба: Онлайн супермаркетларнинг маълумотлари асосида ПМТИ ҳисоб-китоблари асосида.

Макарон

Тошкент шаҳридаги супермаркетларда макарон маҳсулотларининг минимал нархи 1 кг учун 0,83 долларни ташкил этади, бу Минскдаги макарон маҳсулотлари учун белгиланган минимал нархдан 83,4 фоизга юқори.

МДҲ мамлакатлари ва Европа пойтахтларидаги супермаркетларда 1 кг макароннинг нархи (долларда). Манба: Онлайн супермаркетларнинг маълумотлари асосида ПМТИ ҳисоб-китоблари асосида.

Мол гўшти

Тошкент шаҳридаги супермаркетларда 1 кг мол гўштининг минимал нархи 5,2 долларни ташкил этади, бу Минскдаги мол гўшти учун белгиланган энг паст нархдан 56,5 фоизга юқори.

МДҲ мамлакатлари ва Европа пойтахтларидаги супермаркетларда 1 кг мол гўштининг нархи (долларда). Манба: Онлайн супермаркетларнинг маълумотлари асосида ПМТИ ҳисоб-китоблари асосида.