13 апрель куни Янгиқўрғон туманида Tico русумли автомашинани бошқариб кетаётган ҳайдовчи йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган, дея хабар берди Наманган вилояти ИИБ ахборот хизмати.

Ҳодиса соат 21:30 ларда, Янгиқўрғон-Наманган йўлининг 17 километрида содир бўлган.

Натижада, пиёда бош мия ёпиқ шикасти, оғир қўшма шикаст ташхиси билан оғир тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган.

Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.