Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига асосан, Тошкент шаҳридаги «Шаҳидлар хотираси» ёдгорлик мажмуасида қурилиш-таъмирлаш ва ободонлаштириш ишларини амалга ошириш белгиланган. Бу хақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Хабар қилинишича, реконструкция жараёнида ҳудуддаги дарахтларга зарар етказмаган ҳолда қатағон қурбонларининг номлари акс этган рамзий китоб барпо этилади.

Маълумотга кўра, рамзий ротонда реконструкция ишлари амалга оширилиб, музей ходимлари учун алоҳида маъмурий бино қурилади.

Аҳоли учун маиший хизмат бинолари, миллий ҳунармандчилик ва савдо дўконлари, очиқ амфитеатр ва «Wi-Fi» худудлари барпо этиш режалаштирилган, дейилади хабарда.