Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд фаолларининг вилоят маъмурий марказини Гулободга кўчириш бўйича таклифини қўллаб-қувватлади дея «Газета.uz» мухбири хабар бермоқда.

Шунингдек, Самарқанд шаҳрини 1 млн аҳоли яшайдиган йирик шаҳарга айлантириш учун Самарқанд, Пастдарғом, Тайлоқ ва Оқдарё туманлари ҳудудидан 18 минг гектар ер майдони қўшиб берилиши маъқулланди.

Йил якунига қадар шаҳар бош режа лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича тегишли топшириқ берилди.

Самарқанд шаҳри таркибида кейинчалик босқичма босқич 5 та янги туман: Сўғдиёна, Сиёб, Боғишамол, Мароқанд ва Қорасув туманлари ташкил этилади.

Аввалроқ, президентга Самарқанд шаҳри ҳудудини 30,5 минг гектарга кенгайтириш билан боғлиқ лойиҳа тақдим этилган эди.