1 апрелдан 14 апрелгача Ўзбекистонда 300 минг 854 киши COVID-19 га қарши вакцина билан эмланди, дея хабар берди ССВ матбуот хизмати. Чоршанба куни мамлакат бўйлаб 43 минг 896 киши вакцина олган.

Эмланганларнинг аксарияти водий ҳудудларига тўғри келади: Фарғона вилоятида — 47 минг 946 киши, Андижонда — 37 минг 344 киши, Наманганда — 33 минг 446 киши.

Самарқанд, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларида 20 минг нафар эмланганлар қайд этилган.

Тошкентда 17 минг 716 киши коронавирусга қарши эмланди.


Эслатиб ўтамиз, 1 апрелдан бошланган вакцинациянинг биринчи босқичи Тошкент, Нукус ва вилоят марказларини қамраб олган. Вакцина 65 ёшдан ошган фуқароларга ва COVID-19ни юқтириш хавфи бўлган тиббиёт ходимларига бепул берилади.

Айни пайтда фуқаролар Covishield (AstraZeneca) ва хитой-ўзбек ZF-UZ-VAС2001 билан эмланмоқда. Бошқа вакциналар ҳали олиб келинмаган.