Ҳукумат қарори билан Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигининг директори этиб Алишер Инаков тайинланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Алишер Инаков бундан аввал, Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги раҳбари бўлган.

Шу билан бирга, Агентлик директорининг тиббий-ижтимоий масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига Баходир Каримов тайинланди.

Гайрат Исраилов Агентлик директорининг молиявий-иқтисодий ва қурилиш масалалари бўйича ўринбосари бўлди.

Эслатиб ўтамиз, 25 март куни президентининг «Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, «Саховат» ва «Мурувват» интернат уйлари тизимини янада ривожлантириш тўғрисида"ги фармони қабул қилинган эди.

Фармонга мувофиқ, ССВ ҳузуридаги Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари негизида Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари ташкил этилган.