Қашқадарё вилояти Умакай қишлоғида яшовчи уч нафар фуқаро О.Ж, О.Н ва Х.Б. 6 апрель куни Чироқчи туманидаги 134-сонли умумий ўрта таълим мактаб ҳудудида инглиз тили ўқитувчиси Ш. О.ни калтаклашган. Бу ҳақда ХТВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълумотга кўра, фуқаролар гуёки укаси, шу мактабдаги 6 «А» синф ўқувчиси М.О га асоссиз қониқарсиз икки баҳо қўйилганини баҳона қилишган. Ўқитувчи танасининг юз қисмига бир неча маротаба қасддан уришган.

13 апрель куни Туман тергов бўлими томонидан ўқитувчининг калтаклангани юзасидан ЖКнинг 277-моддаси 2-қисми «б» банди (бир гуруҳ шахслар томонидан безорилик) билан жиноят иши қўзғатилди.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.