Тошкент шаҳар Зиёлилар кўчасидаги «Узавтотранс» биноси қаршисида 33 ёшли Н.М. бошқарувидаги «Nexia», 30 ёшли А.А. бошқарувидаги «РС200S» мотоцикли билан тўқнашди. ЙТҲ 14 апрель куни тахминан соат 08.20 да содир бўлган, дея хабар бермоқда ЙҲХББ матбуот хизмати.

Тўқнашув оқибатида мотоциклчи бадан шикастлари сабабли воқеа жойида вафот этди.

Дастлабки маълумотларга кўра, ЙТҲга енгил автомобиль ҳайдовчиси қайта бурилиш вақтида ҳаракат устуворлигига эга бўлган транспортни менсимаганлиги сабаб бўлган.

Мазкур факт бўйича жиноий иш қўзғатилди. Тергов олиб борилмоқда.

ЙҲХББ бурилиш ва қайта бурилишлар вақтида эътиборли бўлиб, ҳаракат ҳеч кимга халақит бермаётганига ишонч ҳосил қилиш кераклиги эслатиб ўтди. Мотоциклчилар хавфли зонани кесиб ўтишда олдиндан тезликни камайтиришга чақирилмоқда.