Президент раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида Маданият вазирлиги «Туркистон» санъат саройига кўчиши маълум қилинди. Бу ҳақда «Газета.uz» мухбири хабар бермоқда.

Мазкур санъат саройида вазирлик учун зарур шароитлар яратилиши белгилаб берилди.

«Туркистон» санъат саройи Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов ташаббуси билан 1993 йилда очилган.