Наманган вилоятидаги махсус боғча тарбияланувчиси иссиқ сувдан 70% куйиш натижасида вафот этгани ҳақида хабар берган эдик. Ҳолат юзасидан Мактабгача таълим вазирлиги расмий муносабат билдирди.

Унга кўра, марҳум Улуғбек Хошимовнинг ота-онаси йўллаган мурожаатдан сўнг ҳолат вазирлик ишчи гуруҳи томонидан ўрганилди.

Натижада бола тарбияланган гуруҳда ишлаган барча ходимлар лавозимидан озод этилди.

Тергов натижаларига кўра, ходимлар ўз вазифаларига совуққонлик билан қараганлиги ва ташкилотда хавфсизлик стандартларига риоя қилинмаганлиги учун 7 апрель куни махсус боғча директори, катта ҳамшираси ва қўриқчиси билан меҳнат шартномалари бекор қилинди.

Вазирлик ҳолат юзасидан қонунчиликда белгиланган жазо тайинлашини тарафдори, дейилади хабарда.