Бекобод туманида тижорат банкларидан бири имтиёзли кредит маблағларини талон-торож қилингани аниқланди. Бу бўйича Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Бекобод туман бўлими томонидан тезкор тадбир ўтказилди.

АТБ «Агробанк» Бекобод филиали, «P.A.» ва «U.X.» МЧЖ мансабдор шахслари «Ёшлар-келажагимиз» дастури доирасида ажратилган 301 млн сўмлик имтиёзли кредит маблағларини мақсадсиз сарфлагани маълум бўлди.

Ушбу ҳолат юзасидан филиал ва жамият мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.