Ҳафтанинг биринчи ярмида Ўзбекистон ҳудуди бўйича об-ҳаво шароитини маркази Қозоғистоннинг жанубий ҳудудлари устида жойлашган юқори циклон белгилайди, дея хабар берди Ўзгидромет.

Душанба куни республика бўйича қуруқ ва кам булутли об-ҳаво сақланиб туради, фақат Фарғона водийсида кеча-кундуз давомида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин.

Сешанба куни Сурхондарё вилоятида бироз ёмғир ёғиши мумкин. Ушбу кунларда ҳаво ҳарорати кечалари 5−10 даража, кундузи 17−22 даража илиқни ташкил этади.

Чоршанба куни республиканинг марказий ҳудудларида беқарор об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятлари бўйича баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Ўзбекистоннинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси 7−12 даража, кундузи 20−25 даража илиқ атрофида бўлади.

Ҳафтанинг иккинчи ярмида республиканинг барча ҳудудларида ҳаво ҳарорати ҳафтанинг бошига нисбатан кечалари 9−14 даража, кундузи 22−27 даража илиқ бўлган бироз юқори, асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.

Синоптикларнинг маълум қилишича, ушбу кунларда Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида 2000 м дан юқорида қор кўчиши хавфи бор.