Сурхондарё вилояти Узун тумани 13-сонли МТМда тарбиячининг болаларга баланд овозда бақириб, уларни қўрқитаётгани ва шунга ўхшаш ҳаракатидаги ҳолат ижтимоий тармоқларда тарқалди. Zamon дастури хабар беришига кўра, мазкур ҳолат юзасидан туман мактабгача таълим бўлими раҳбари муносабат билдирди.

Унга кўра, ҳодиса бўйича туман прокуратурасидан тақдимнома берилди.

Ўрганиш жараёнида мазкур болалар боғчаси тарбиячиси ишдан бўшатилди. Ёрдамчи тарбиячига нисбатан интизомий ҳайфсан жазоси берилди.

Бундан аввал, Самарқанд вилояти Булунғур туманидаги 13 МТМ мудирасининг «меҳнат шартномаси» боғча тарбияланувчисини калтаклагани учун бекор қилинган эди.