«Қашшоқликка қарши кураш: Хитой тажрибаси ва ҳиссаси» номли Оқ китоби нашр этилди

ХХР Давлат кенгаши матбуот хизмати 6 апрель куни «Қашшоқликка қарши кураш: Хитой тажрибаси ва ҳиссаси» Оқ китобини нашр этди. Китоб мамлакатнинг мутлақ қашшоқликни йўқ қилишдаги «буюк йўлини» намойиш этиш, Хитойнинг қашшоқликни камайтириш соҳасидаги ёндашувлари, усуллари, амалиёти ва тажрибаси билан таништириш мақсадида нашр этилди. Оқ китоб кириш, хулоса ва бешта бобдан иборат:

  • Хитой Коммунистик партиясига тантанали ваъда
  • Янги даврда қашшоқликка қарши қизғин курашда тўлиқ ғалаба
  • Муҳтожларга манзилли ёрдам кўрсатиш стратегияси
  • Қашшоқликни камайтиришнинг янги усулларини ўрганиш
  • Биргаликда ривожланиш ва қашшоқликнинг йўқлиги билан ажралиб турадиган инсониятнинг умумий тақдири жамиятини биргаликда яратиш

Хитойда дунё аҳолисининг деярли бешдан бир қисми яшайди. ХХРда мутлақ қашшоқликни бутунлай йўқ қилиш нафақат Хитой миллати тарихида, балки цивилизация тарихида ҳам муҳим воқеа ҳисобланади. — Россия-Китай: главное. (Китоб (инглиз тилида)).


Мадриддаги намойишларда жабрланганлар сони 35 кишига етди

Мадриддаги ўнг қанот VOX партияси митинги пайтида юзага келган тўқнашувда жароҳат олганлар сони 35 кишига етди, тўрт нафари ҳибсга олинган, дея келтиради РИА Новости Мадрид фавқулодда хизматининг сўзларини. 7 апрель куни кечқурун VOX митинги бўлиб ўтган Мадриднинг Пуэнте де Вальекас туманида уларга қарши намойишлар уюштирган чап қанотлилар ва полиция ўртасида тўқнашув содир бўлди. Кўпчилиги антифашистлар бўлган чап қанот радикаллари VOX партияси раҳбарлари ва полицияга тошлар, шиша идишлар отишди, ахлат қутиларини ағдаришди ва тўсиқлар ўрнатишди. Полиция махсус таёқлар ва резина ўқларидан фойдаланган. VOX акциясида 350 киши, ўта чап қанотларнинг ҳаракатида эса 500 киши қатнашди, дея хабар беради Миллий полиция «РИA Новости»га. Тўрт киши ҳибсга олинган, уларнинг уч нафари вояга етмаганлар (шу жумладан бир қиз). 21 полиция ходими жароҳат олди, улардан 10 нафари касалхонага ётқизилди. Умуман олганда 35 киши жароҳат олди. — РИА Новости.


Мозамбикда қуролланган шахслар 12 нафар чет эл фуқаросини ўлдирди

Мозамбикда жангарилар 12 нафар чет эл фуқаросининг бошини танасидан жудо қилишди, қурбонларнинг фуқаролиги тўғрисидаги маълумотлар ҳозирча мавжуд эмас, деб хабар бермоқда Times нашри маҳаллий полицияга таяниб. Полиция раҳбари нашрга айтганидек, ўликларнинг жасадлари Палма шаҳридаги март ойи охирида жангарилар ҳужум қилган меҳмонхона яқинидан топилган. «Улар жами 12 нафар, барчаси чет элликлар, уларнинг қайси миллатга мансублигини билмайман, аммо уларнинг ҳаммаси оқ танли… Улар бошларидан жудо қилинган, қўллари боғланган», деди полиция вакили. — Times.


АҚШ «Шимолий оқим 2» га қарши иккита санкциялар пакетини тасдиқлади

AҚШ Aдлия вазирлиги «Шимолий оқим 2» (Nord Stream 2) газ қувурига қарши иккита санкциялар пакетини маъқуллади, аммо улар бўйича якуний қарор ҳали қабул қилинмади. Вазирлик томонидан тасдиқланган қора рўйхатлар лойиҳа оператори — Швейцариянинг Nord Stream 2 AG компанияси ва унинг раҳбари Матиас Варнигга таъсир қилади. Nord Stream 2 санкциялар пакетлари май ойида Конгрессга тақдим этилади. Якуний қарорни президент Жо Байден қабул қилади. Санкциялар бўйича якуний рўйхат ҳали аниқ эмас. Олдинроқ Оқ уйда «Шимолий оқим 2» қурилишини тўхтатиш тўғрисида музокаралар олиб борадиган AҚШнинг махсус вакилини тайинлаш масаласи муҳокама қилинган. — Politico.

«Шимолий оқим 2» лойиҳаси Россиядан Германияга Болтиқ денгизи орқали қувурларда газ етказиб беришга мўлжалланган.


АҚШ коронавирус келиб чиқишини аниқлашга халақит бермоқда — ХХР

АҚШ ва ушбу масалани сиёсийлаштирадиган баъзи бошқа мамлакатлар коронавирус келиб чиқишини аниқлашга халақит беришмоқда, деди Хитой Ташқи ишлар вазирлиги вакили Чжао Лицзянь. «Жуда тўғри, сиёсий омиллар ҳақиқатан ҳам келиб чиқишининг аниқланишига халақит беради. Aммо Хитойдан эмас, балки AҚШ ва бошқа айрим мамлакатлардан. Улар пандемия манбасини топиш масаласини қатъий равишда сиёсийлаштирмоқда, Хитойнинг Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти билан ҳамкорлигига халақит беришмоқда», деди вакил. Чжао Лицзянь AҚШнинг ўзи дунё бўйлаб кўплаб биологик лабораторияларга эга эканлигига ва у ерда нима бўлаётгани номаълумлигига эътибор қаратди. «АҚШ биргина Украинада 16 та биологик лабораторияни очди. Нима учун АҚШ дунё бўйлаб жуда кўп лабораторияларни очиши керак эди? Нега АҚШ Биологик қуроллар тўғрисидаги конвенцияни текшириш механизмига қарши чиқмоқда?» дея таъкидлади Чжао Лицзянь.

Жорий йилнинг бошида ЖССТ мутахассислари пандемия манбасини аниқлаш учун COVID-19 биринчи бўлиб аниқланган Уханга йўл олишди. Сафар якунида олимлар ушбу масала ҳали ҳам очиқлигини айтишди. Эҳтимол, COVID-19 воситачи орқали инсон танасига кирган, деб қарор қилди олимлар. Коронавирус тарқалишига сабаб бўлиши мумкин бўлган ҳодисанинг Хитойдаги лабораториядаги версиясини мутахассислар «жуда паст эҳтимолга эга» деб аташди. — Интерфакс.