2021 йилнинг апрель ойидан бошлаб, ҳар шанба куни Тошкент — Москва — Тошкент йўналиши бўйича мунтазам авиақатновлар қайта жорий этилади, дея хабар берди Uzbekistan Airways матбуот хизмати.

Мазкур йўналиш бўйича учишни бошлаш учун Россияга учишдан аввал 3 календарь кунидан ошмаган ҳолда ПЗР-тест ўтказиш талаб қилинади. Мазкур рейсга Ўзбекистон Республикасининг барча фуқаролари ва Россияга киришга чеклов қўйилмаган Ўзбекистонда доимий яшаш ҳуқуқига эга чет эл фуқаролари киритилиши мумкин.

Маълумот учун, Россия 1 апрелдан бошлаб Ўзбекистон билан ҳафтасига бир маротаба Москва-Тошкент йўналишида авиақатновларни қайта тиклаши ҳақида маълум қилинган эди.

Шунингдек, аввалроқ Ўзбекистонлик талабаларга Россияга қайтишга рухсат берилгани ҳақида хабар бергандик.