8 апрелдан 29 апрелгача Украинанинг МАУ авиакомпанияси Киевдан Тошкентгача ва Тошкентдан Киевгача чартер рейсларини амалга оширади, дея хабар берди авиакомпания матбуот хизмати.

Киевдан парвозлар ҳар пайшанба, Тошкентдан — жума кунлари амалга оширилади. Чипта нархига 23 кг гача бўлган 1 та юк ва 2 та қўл юки (5 ва 7 кг) киради. Киевдан Тошкентга авиачипта нархи 278 доллар, Тошкентдан Киевга 357 доллардан бошланади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонга кириш учун COVID-19 тестининг 72 соат ичида ўтказилган манфий натижаси талаб қилинади.