Корея Халқ Демократик Республикаси (КХДР) Токиода бўлиб ўтадиган ёзги Олмпия ўйинларида иштирок этмайди, деб хабар бермоқда РИA Новости Sports in DPR Korea`га таяниб.

«КХДР Олимпия қўмитаси умумий йиғилиш ва муҳокамадан сўнг, қўмита аъзоларининг таклифига биноан, спортчиларни хавфли вирус (коронавирус — таҳр.) сабаб келиб чиққан глобал соғлиқни сақлаш инқирозидан ҳимоя қилиш мақсадида 32-Олимпия ўйинларида қатнашмасликка қарор қилди», — дея хабар бермоқда портал.

Маълумот учун, коронавирус пандемияси сабаб Токио Олимпиадаси 2020 йилдан 2021 йилга қолдирилган эди. Бу йилги ўйинлар 23 июлдан 8 августгача бўлиб ўтади. Олимпиада ташкилий қўмитаси COVID-19 тарқалиши хавфи сабабли Японияда ўйинларни чет эллик томошабинларсиз ўтказиш тўғрисида қарорни расман эълон қилди.