3 апрель куни соат 21:10ларда, Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Шаҳрисабз ва Амир Темур кўчалари кесишган чорраҳада йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда ЙҲХББ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Мазкур ЙТҲда 5 та автомобиль: Lacetti, Toyota, Spark, Malibu ва Nexia иштирок этган.

20 ёшли Nexiа ҳайдовчисига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

Ҳодиса юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.

Фото: ЙҲХББ