Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги «Сижжак» дам олиш оромгоҳи сотувга қўйилган. Давлат активларини бошқариш агентлиги масканнинг панорамик суратларини эълон қилди.

Оромгоҳда меҳмонхона, бир нечта ҳовуз, амфитеатр, коттеж ва бошқа иншоотлар мавжуд. Мажмуанинг умумий ер майдони бино ва иншоотлари билан биргаликда 5,38 гектарни ташкил этади.

Ушбу маскан Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримовнинг қизи Гулнора Каримовага тегишли бўлган. 2017 йилнинг 10 февралида оромгоҳ Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти суди ажрими билан мусодара этилган эди.

Кейинчалик ушбу қароргоҳ ичидаги барча жиҳозлари билан Триатлон федерациясига вақтинча текин фойдаланишга берилди. Кейинроқ масканни оммавий савдолар орқали шаффофлик принципи асосида сотувга қўйишга қарор қилинди.

Фото

Фото: Давлат активларини бошқариш агентлиги