Марказий Осиёда тез суръатларда ривожланиб бораётган харидлар учун мобил илова ZoodMall ўз тармоғини кенгайтиришини маълум қилди. Компания ўз офисини 1400 квадрат метргача кенгайтириб, Ўзбекистон фуқаролари учун қўшимча 100 та иш ўринларини таклиф қилмоқда.

Янги ходимларнинг асосий вазифаси «Рақамли Ўзбекистон-2030» ривожланиш стратегиясини амалга оширишда фаол иштирок этиб, маҳаллий сотувчиларнинг миллий ва глобал бозорларда онлайн-сотувлардаги улушини оширишдан иборат бўлади.

ZoodMall ўз фаолиятини 2018 йилда бошлаган. Компания Ўзбекистондаги мижозларга 30 000 дан ортиқ маҳаллий ва хорижий сотувчилардан 6 миллион товарларни ZoodPay «Ҳозир харид қил, кейин тўла» ёки маҳсулотни олганда нақд тўлов усуллари орқали харид қилиш имкониятини беради.

ZoodMall иловасида Ўзбекистон, Хитой ва Туркиядан бўлган маҳсулотлар ҳамёнбоп нархларда тақдим этилган. Онлайн-дўкондан арзон ва сифатли электроника жиҳозлари, смартфонлар, кийим-кечак, аксессуарлар, гўзаллик, уй ва боғлар учун жиҳозлар болалар ўйинчоқлари, шунингдек, маҳаллий брендлар маҳсулотларини топиш мумкин.

Ҳозирги кунда компания Texnomart, Makro, Radius, Elmakon каби Ўзбекистоннинг етакчи чакана савдо тармоқлари билан ҳамкорлик қилади ва бу маҳаллий электрон тижорат бозоридаги онлайн савдода катта муваффақиятга эришган сотувчиларнинг баъзилари, холос. Компания ходимлари сони ортиб бориши билан ZoodMall’да ўз маҳсулотларини таклиф қиладиган чакана сотувчилар сони ортиб бориши кутилмоқда.

«Биз иқтисодни рақамлаштириш бўйича ташаббусларимиз, хусусан, ZoodMall рақамли экотизимини истеъмолчиларга ҳам, сотувчиларга ҳам тақдим этиш орқали Рақамли Ўзбекистон-2030 ривожланиш стратегиясида иштирок этишдан ниҳоятда манфаатдормиз. Рақамли ҳамкор сифатида биз электрон тижоратни ривожлантириб, Ўзбекистоннинг иқтидорли аҳолиси учун юзлаб иш ўринларини яратган ҳолда мамлакатнинг келажакдаги ижтимоий-иқтисодий тараққиётига ҳисса қўшмоқчимиз», — деди ZoodMall Uzbekistan бош директори Аскарбек Алшанбаев.

Ўзбекистонлик сотувчилар ва ишлаб чиқарувчилар ZoodMall платформасида ўз маҳсулотларини жойлаштиришлари ва «Ҳозир харид қил, кейин тўла» муддатли тўлов усули орқали кўпроқ мижозларни жалб қилиб, сотишлари мумкин бўлади.

ZoodMall савдо платформасидан Қозоғистон, Ироқ, Иордания, Кувайт, Ливан ва Саудия Арабистони каби давлатлардан етти миллиондан зиёд истеъмолчилар фойдаланишади. Шунинг ҳисобига, 2021 йил якунига келиб ўзбекистонлик сотувчилар ва ишлаб чиқарувчиларда ўз маҳсулотларини Марказий Осиё ва Яқин Шарқнинг бошқа бозорларида сотиш имконияти пайдо бўлади.

Playstore ва App Store платформаларидан юклаш мумкин бўлган ZoodMall иловаси ўзбекистонлик фойдаланувчилар учун электрон тижорат соҳасида, шунингдек уяли алоқа воситаларининг барча асосий брендларини таклиф қилган ҳолда смартфонлар ва мобил қурилмалар савдоси бўйича биринчи рақамли илова бўлишга интилмоқда.

Агар ZoodMall компаниясида ишламоқчи бўлсангиз, orientswiss.recruitee.com сайтида ўз мурожаатингизни қолдиринг.

Zoodmall телеграм канали

Zoodmall иловаси

Реклама ҳуқуқлари асосида.