Uzbekistan Airways авикомпанияси piece concept (ўриндиқлар сони бўйича) тартиби асосида багаж ташиш қоидаларини жорий этди. Бу ҳақда компания сайтида маълум қилинди. Бунга қадар weight concept (оғирлиги бўйича) меъёрларига амал қилинар эди.

Қуйидаги багаж ташиш меъёрлари жорий этилмоқда:

Бизнес класс

  • уч ўлчов суммаси бўйича 32 кгдан ошмаган ва габарити 158 см дан ошмаган оғирликдаги 1 рўйхатга олинган багаж;
  • (ИНФ) ўрни берилмаган чақалоқ учун уч ўлчов суммаси бўйича 10 кгдан ошмаган ва габарити 115 смдан ошмаган 1 рўйхатга олинган багаж;

Эконом класс

  • уч ўлчов суммаси бўйича 23 кгдан ошмаган ва габарити 158 см дан ошмаган оғирликдаги 1 рўйхатга олинган багаж;
  • (ИНФ) ўрни берилмаган чақалоқ учун уч ўлчов суммаси бўйича 10 кгдан ошмаган ва габарити 115 смдан ошмаган 1 рўйхатга олинган багаж;

Қўл юки

  • эконом класс учун — 1 багаж учун 8 кг;
  • бизнес класс учун — 1 багаж учун 10 кг.

Қўл юки ўлчами уч ўлчов суммаси бўйича 115 смдан ошмаслиги лозим.

Истисно ҳолатлар:

Ўзбекистон — Истанбул/Дубай/Шаржа ва орқага қайтиш йўналишларида олиб ўтиладиган багаж меъёри weight concept тартиби бўйича амал қилади.

Шу билан бирга, Истанбул/Дубай/Шаржага/дан бўлган ўтувчи халқаро йўналишларда олиб ўтиладиган багаж меъёри ПК бўйича қўлланилади (истисно Ўзбекистоннинг шаҳарларига/дан — Истанбул/Дубай/Шаржа ва орқага қайтиш ўтувчи йўналишларида олиб ўтиладиган багаж меъёри weight concept тартиби бўйича қўлланилади);

Нью-Йорк ва Пекин учун олиб ўтиладиган багаж меъёри ўзгаришларсиз қолади (истисно Тошкент — Нью-Йорк ва орқага қайтиш йўналишида 2021 йил 28 мартдан сотув учун қайтарилмаслик шарти билан эконом класси тарифлари бўйича 23 кгдан ортиқ бўлмаган 1ПК олиб ўтиладиган багаж меъёри белгиланади).