Самарқанд шаҳри «М.Шайхзода» маҳалласида 5 нафар фуқаро хонадонда ўрнатилган иситиш печи (голланд печи) дан ис гази ажралиб чиқиши натижасида заҳарланди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти прокуратураси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Воқеа 28 март куни соат тахминан 11:00 ларда содир бўлган.

Оқибатда, 4 киши вафот этди, 1 нафари кучли заҳарланиш аломатлари билан шифохонага ётқизилган.

Ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.