Сувайш каналида саёзликда туриб қолган Ever Green контейнер кемаси сув юзасига чиқариб олинди, деб хабар берди РБК. Кемалар ҳаракати қачон тикланиши ҳозирча номаълум.

Bloomberg хабарига кўра, қутқарув гуруҳлари кемадан 27 минг кубометр қумни олгангандан сўнг, уни чиқаришга имкон бўлган.

Канал маъмурияти раҳбари Усама Рабийнинг маълум қилишича, ишлар ҳали тугамаган, аммо кема жойидан қўзғатилган.

23 март куни Панама байроғи остидаги Ever Given контейнер кемаси 200 минг тонна сиғими билан саёзга ўтириб, Сувайш канали жанубидаги транспорт ҳаракатини бутунлай тўсиб қўйган эди. Bloomberg’нинг ёзишича, Сувайш каналининг бир соатлик ишламай қолиши глобал савдо учун 400 млн доллар, кунига 9,6 млрд долларлик йўқотишларга олиб келмоқда.