Ўзбекистонда 26 март куни (+186), 27 март куни (+194), 28 март куни (+196) COVID-19 га чалинган беморлар аниқланди. Бу ҳақда ССВ хабар бермоқда.

Янги касалланиш ҳолатлари Қорақалпоғистон республикаси (3), Андижон (1), Бухоро, (5), Жиззах (1), Қашқадарё (3), Наманган (2), Самарқанд (1), Сирдарё (2) ва Тошкент (14) вилоятларида қайд этилган.

Шунингдек, Тошкент шаҳрида 164 нафар янги коронавирусга чалиниш ҳолатлари аниқланган.

Касалликдан соғайганлар жами 80667 (+144) нафарга етди.

Ҳозирда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1243 нафар бемордан 191 нафари оғир, 85 нафари эса ўта оғир аҳволда.