Aндижон вилояти ҳокими Шуҳрат Aбдураҳмонов Kun.uz нашрига берган интервьюсида президентга нисбатан «муҳтарам» сўзини қўшиб гапириши ҳақида изоҳ берди.

«Aвваламбор, шундай бекорчиларнинг отасига минг раҳмат! Ўтириб олиб, менинг неча марта гапирганимни санашдан бошқа иш йўқ экан, яна санайверсин. Иккинчидан, президент — юртнинг отаси! Мен отамга ҳам шунақа мурожаат қилганман. Отам раҳматли билан ҳам гаплашганимда икки гапимнинг бирида ота, деб мурожаат қилганман. Яна бир бор айтаман: ўтириб олиб, гапимни санашдан бошқа иши йўқ бекорчиларга „умринг узоқ бўлсин, санайвер!“, дейман. Лекин мен бундан қайтмайман. Фақат мен эмас, ҳамма шунақа бўлиши керак, деб ҳисоблайман», — деди Андижон вилояти ҳокими.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Газета.uz» мухбири Шуҳрат Абдураҳмоновнинг «Ёшлар форуми»да 10 дақиқа ва 21 секунд давомида 81 марта «ҳурматли президент» деб давлат раҳбарига мурожаат қилганини ҳисоблаб чиққан эди.