23 март куни Термиз дала-ўқув майдонида Ўзбекистон ва Туркия Республикалари Қуролли Кучларининг махсус бўлинмалари билан ҳамкорликдаги махсус-тактик ўқувининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Газетa.uz»га Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ҳарбий хизматчилар тажриба алмашиш учун 15 км мажмуавий махсус тактик йўлагидан ўтиш, жанговар иккилик, учлик ва тўртлик таркибида яқин жанг элементлари бўйича кўргазмали амалий махсус ўқ отиш ва қийин шароитларда яшовчанлик ҳолатлари бўйича амалий машғулотларга жалб этилди.

Шу билан бирга, полигонда иштирокчилар махсус-тактик ўқуви саволлари бўйича машғулотлар олиб боришди ҳамда ўзбек ва турк ҳарбийлари ўртасида спорт мусобақалари ўтказилди.

Махсус-тактик ўқув машғулотлари 27 март кунига қадар давом этади.

Фото