Наврўз байрамининг 1970-1990 йилларда нишонланиши
Фото: Ўзбекистон кинофотофоноҳужжатлар Миллий архиви
Муқовадаги сурат: Наврўз байрамининг Халқлар дўстлиги майдонида нишонланиши.
Тошкент, 1991 йил.
Наврўз байрамини нишонлаш кўп асрлардан бери анъанага айланган. Баҳорни халқ сайиллари, санъаткорлар ҳамда дорбозларнинг чиқишлари билан қарши олиш урф бўлган.

2020 йилда Наврўз сайиллари коронавирус пандемияси сабаб бекор қилинган эди. Махсус комиссиянинг қарорига кўра, жорий йилда ҳам байрам тадбирлари оммавий йиғилишларсиз ўтказилиши белгиланди.

«Газета.uz»нинг сўровига биноан Ўзбекистон кинофотофоноҳужжатлар Миллий архиви Наврўз байрамининг 1970-1990 йилларда нишонланишига оид фотосуратларни тақдим этди.

Суратлар тавсифини кўриш учун уларнинг устига босинг.

Наврўз байрамини нишонлаш чоғида арқон тортиш бўйича ўзаро беллашувлар. Самарқанд, 1978 йил.
Тошкент «Шарқ гули» ишлаб чиқариш-бадиий бирлашмасида Наврўз байрамининг нишонланиши.
Тошкент, 1990 йил.
«Заррин япроқлар» ансамблининг иштирокчилари Раънохон Хаитова ва Солия Рохатовалар Наврўз байрамига бағишланган саҳна чиқишларига тайёргарлик кўрмоқда. Тошкент вилояти, 1990 йил.
«Заррин япроқлар» ансамблининг саҳна чиқишлари. Тошкент вилояти, 1990 йил.
«Заррин япроқлар» ансамблининг саҳна чиқишлари. Тошкент вилояти, 1990 йил.
«Ялла» ансамблининг Наврўз байрамига бағишлаб ўтказилган 24 соатлик марафондаги чиқиши. Тошкент, 1990 йил.
реклама
реклама
Ўзбекистон ССР президенти Ислом Каримов Наврўз байрамида. Тошкент, 1991 йил.
Наврўз байрамини нишонлаш давомида Шовот тумани «Дўстлик» маҳалласи аҳолиси сумалак қайнатмоқда. Хоразм вилояти, 1991 йил.
Ленин майдонида Хоразм вилоятидан ташриф буюрган санъаткорларнинг Наврўз байрамига бағишланган саҳна чиқишлари. Тошкент, 1991 йил.
Халқлар дўстлиги майдонида Наврўз байрамининг нишонланиши. Тошкент, 1991 йил.
Булунғур туманидан ташриф буюрган «Чавки» фольклор-этнографик ансамблининг Наврўз байрами кунидаги саҳна чиқиши. Регистон майдони, Самарқанд, 1991 йил.
реклама
реклама
Халқлар дўстлиги майдонида санъаткорларнинг Наврўз байрамига бағишланган саҳна чиқишлари.
Тошкент, 1992 йил.
Наврўз байрами кунида Халқлар дўстлиги майдони. Тошкент, 1992 йил.
«Тановар» ансамблининг санъаткорлари Наврўзга бағишланган концерт дастуридаги саҳна чиқишларига тайёрланмоқда. Тошкент, 1994 йил.
Гулистонда Наврўз байрамининг нишонланиши. Сирдарё вилояти, 1994 йил.
Нукус Наврўз байрамини нишонламоқда. Қорақалпоғистон, 1995 йил.
Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Наврўз байрамида. Тошкент, 1995 йил.
Ўзбекистон президенти Ислом Каримов сумалак тановул қилмоқда ва Тошкентлик аҳоли билан суҳбатлашаяпти. Тошкент, 1995 йил.

Барча фотосуратлар Ўзбекистон кинофотфоноҳужжатлар

Миллий архивига тегишли.

Фотосуратларни эълон қилиш ҳуқуқи

«Газета.uz» таҳририяти томонидан сотиб олинган.

www.gazeta.uz сайтига жойлаштирилган, «Газета.uz» ва бошқа учинчи шахсларга тегишли фото, график ва бошқа материаллардан ҳар қандай кўринишда фойдаланиш тақиқланади.

Изоҳ

Жунатиш Чиқиб кетиш Бекор қилиш Муаллиф: 6000 та белги қолди.
"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг