Осиё футбол конфедерацияси 2022 йил бўлиб ўтадиган U-23 Осиё чемпионати мусобақасини Ўзбекистонда бўлиб ўтишини расман эълон қилди. Бу ҳақда ОФК расмий сайти хабар бермоқда.

Ушбу мусобақа илк бор Марказий Осиё минтақасида ўтказилади. Осиё чемпионати 2022 йилнинг 6 сентябрь куни старт олади ва 25 сентябрь куни финал учрашуви бўлиб ўтади.

U-23 Осиё чемпионати саралаш баҳслари 2021 йилнинг 23−31 октябрь кунлари оралиғида марказлашган ҳолда ўтказилади. Қайси гуруҳ ўйинлари қайси давлатда ўтиши кейинроқ маълум қилинади.