Зиёдулло Файзулло ўғли Саъдуллаев Олмазор тумани ҳокими ўринбосари — «Ёшлик» шаҳарчаси ҳокими лавозимига тайинланди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Саъдуллаев Зиёдулло 1987 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган. Тошкент давлат техника университетини тамомлаган.

Фото: Олмазор тумани ҳокимлиги.

Тайинловга қадар Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тошкент шаҳар кенгаши раиси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий кенгаши аппарати бошланғич ташкилотларида ёшлар билан ишлаш бўлими бошлиғи лавозимларида ишлаб келган.