Аваз Ўринбоев Фарғона вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизматихабар бермоқда.

Аваз Ўринбоев 1999 йилдан 2005 йилгача «Асака» Банк Олтиариқ туман бўлимида, 2005−2011 йилларда Марказий Банк Фарғона вилоят бош бошқармасида фаолият юритган. 2011−2012 йилларда Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банкининг Қўқон филиалини, 2012−2015 йилларда Фарғона вилояти бўлимини бошқарган.

2015−2020 йилларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг аъзоси бўлган.