«QDPI IJARA» деб номланган махсус илова Қўқон давлат педагогика институтида яратилиб, фойдаланиш учун тақдим этилди. Бу ҳақда институт матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ушбу илова ижарада яшайдиган талабалар ҳақида тўлиқ маълумот олиш, уларнинг манзилларини харитада кўрсатиб бериш ҳамда ижара манзилига қадар бошлаб бориш имкониятини беради.


Илова ҳозирча Android тизимида ишловчи қурилмалар учун мўлжалланган бўлиб, тез кунларда унинг IOS операцион тизимлари учун версияси ҳам фойдаланишга тақдим этилиши режалаштирилган, дейилади хабарда.

«QDPI IJARA» иловасини институтнинг расмий сайтидан юклаб олиш мумкин.