Сешанба куни сўнгги 5 кунда пойтахтдаги касалланиш ҳолатлари сезиларли ўсгани муносабати билан коронавирус инфекцияси янги штаммлари кенг тарқалишини олдини олиш бўйича Тошкент шаҳар штабининг йиғилиши бўлиб ўтди. Бу хақда Cоғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Йиғилишда Тошкентда касаллик тарқалишининг олдини олишни кўзда тутувчи бир қатор назорат чоралари кўрилиши белгиланди.

Тошкент шаҳридаги барча қурилиш объектларида, ўша ернинг ўзида вақтинча яшаб ишлаётган қурувчи ва ишчиларни санитария-эпидемиология тартибларига қатъий риоя этиши юзасидан назорат кучайтилади.

Транспорт хизмати сифатини ошириш, ҳайдовчи ва йўловчилар соғлигини ҳимоя қилишни таъминлаш мақсадида йўналишсиз таксилар уч тилдаги (ўзбек, рус, инглиз тилларидаги) «хавфсиз такси» махсус белгиси билан бепул таъминлаш амалиёти жорий қилинади.

Бунда йўналишсиз таксиларнинг қуйидаги талабларига риоя этишлари ҳисобга олинади:

  • ҳайдовчининг ниқобда бўлиши;
  • кийиниш маданиятига риоя қилиши;
  • автомобилда антисептик воситаларнинг мавжудлиги;
  • автоулов салони дезинфекциядан ўтган бўлиши керак.