12 март куни Самарқанд вилояти ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан Жомбой тумани ҳудудида ўтказилган тадбирда гиёҳвандлик воситасини сотишга уринган шахс ушланган.

Туманнинг «Эски Жомбой» маҳалласида яшовчи, 1993 йилда туғилган С.А., «А» исмли шахсга 500 грамм миқдоридаги «опий» гиёҳвандлик воситасини 5 минг АҚШ доллари эвазига сотган вақтда қўлга олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми (Гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни кўп миқдорда қонунга хилоф равишда сотиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирги пайтда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Маълумот ўрнида, ушбу жиноятни содир этган шахс «ўн йилдан йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши» мумкин.