Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва унинг тизимидаги барча бошқарма ва ташкилотлар, туман ҳокимликларида йиғилиш ва мажлислар ташкил этиш ҳамда ўтказиш вақтинчалик тақиқланди.

Бу ҳақда Тошкент шаҳрида коронавирус инфекцияси янги штаммлари кенг тарқалишини олдини олиш бўйича Тошкент шаҳар штабининг йиғилишида маълум қилинди, дея хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Хабар берилишича, зарур ҳолларда йиғилишлар онлайн тизимда ўтказилиши таъкидланди.