15 март куни республика ҳудуди антициклон таъсири остида бўлади. Кун давомида ҳаво 3−8° илиқгача исийди, бу март ойининг ўртаси учун меъёрий қийматлардан анча совуқдир, дея хабар берди Ўзгидромет.

16 ва 17 мартда антициклон периферияси Ўзбекистон ҳудудидан секин ортга чекинади, кечалари бироз совуқ сақланиб туради, кундуз кунлари эса аста-секин исийди ва чоршанба кунига кундуз кунги ҳарорат 9−14° илиқгача кўтарилади.

Ҳудудларнинг кўп қисмида ушбу кунларда ёғингарчилик кутилмайди. Фақат Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида салқин ва нам ҳаво массалари кириб келиши ҳисобига баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин.

Ҳафтанинг иккинчи ярми бошидан Эрон ҳудудларидан қуруқ ва жуда илиқ ҳаво кириб келиши бошланади. Ҳаво ҳарорати айниқса кундуз кунлари кескин кўтарилади. Иш ҳафтасининг охирига келиб, ҳарорат кундуз кунлари 20−25° илиқ, жанубда 27° илиқгача бўлган қийматларга етади ва меъёрдан 6−8° га кўп бўлади.

15−19 мартда Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи сақланиб туради, дея огоҳлантирди синоптиклар.