АҚШнинг Пердью университети олимлари инсонлар ўзларини бахтли ҳис қилишлари учун қанча маблағ кераклиги борасида тадқиқотлар олиб боришди ва 160 мамлакат рейтингини эълон қилишди.

Ўтказилган тадқиқотларга кўра, ўзбекистонликлар ўзларини бахтли ҳис қилишлари учун йилига 21 960 доллардан кўпроқ маблағ топишлари керак.


Бахт учун энг кам пул «талаб қилинадиган» мамлакатлар эса Суринам (6 799 доллар), Аргентина (8 788 доллар), Ангола (8 921 доллар), Қирғизистон (8 997 доллар) ва Эрон (10 134 доллар) бўлди.

Бу борада энг юқори кўрсаткичлар Бермуд ороллари (143,933 доллар), Австралия (135 321 доллар), Исроил (130 457 доллар), Швейцария (128 969 доллар) ва Янги Зеландия (128 844 доллар) аҳолисига тегишли бўлди.

Шаҳарлар орасида Нью-Йорк (бахтли бўлиш учун) энг қиммат шаҳар деб топилиб, у ерда бунинг учун сизга ўртача 139 183 доллар керак бўлади.