ФВВ матбуот хизмати хабарига кўра, ҳодиса 14 март куни соат 20:32да Шайхонтоҳур тумани кичик халқа йўли кўчаси 29-уйда жойлашган «EVOS» умумий овқатланиш шохобчасида ёнғин содир бўлган.

Маълумотга кўра, ёнғиндан шохобчанинг 10 кв.м майдони зарар кўрган.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ФВБнинг ёнғин-қутқарув гуруҳи соат 20:32 да етиб бориб, 20:46 да тўлиқ бартараф этилган. Ёнғин оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Ҳозирда ёнғиннинг тахминий сабаби ва зарари аниқланмоқда.