Асака туманида ҳокимлик захирасидаги ерни сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинди. Мазкур ҳолат Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ва ДХХнинг Андижон вилояти бошқармалари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда аниқланган.

Маълум бўлишича, фуқаро Х.Т. фуқаро У.ни муқаддам ўзи раҳбарлик қилган Асака туманидаги фермер хўжалигига тегишли бўлган, ҳозирги кунда туман ҳокимлиги захирасига олинган ер майдонининг 50 сотихини танишлари орқали иссиқхона қуриш ва шоличилик учун ажратиб бера олишига ишонтирган.

Бунинг эвазига 10 минг АҚШ доллари сўраган ва олдиндан 5 минг долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ушбу ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилди.

Ҳозирги вақтда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.