Шанба куни эрталаб кучли шамол натижасида жиноят ишлари бўйича Хонқа тумани суди биносининг томи қулаб тушди. Хоразм вилоят ФВБ матбуот хизмати ижтимоий тармоқларда тарқалган бу ҳақдаги хабарларни тасдиқлади.


Қайд этилишича, ушбу содир бўлган воқеа натижасида ҳеч ким тан жароҳати олмаган. Ҳозирда ҳодиса оқибатлари туман ФВБ ва мутасадди ташкилотлар томонидан бартараф қилинмоқда.


Эслатиб ўтамиз, кеча Хоразм вилоятида кучли шамол ва тинимсиз қор ёғиши оқибатида электр тармоқларида авария ҳолати юзага келгани ҳақида хабар қилган эдик. Вилоятнинг бир қатор ҳудудларида электр энергиясида узилишлар кузатилган.

Аввалроқ эса дам олиш кунлари республика ҳудудларида шамолнинг 17−22 м/с гача кучайиши кутилаётгани, баъзи жойларда 23−28 м/с гача кучайиши мумкинлиги маълум қилинган эди.