2021/2022 ўқув йили учун Президент мактабларига жами 1632 нафар ўқувчини қабул қилиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги хабар бермоқда.

Пандемия сабаб 2020/2021 ўқув йили учун Тошкент, Наманган, Нукус ва Хива шаҳарларида жойлашган Президент мактабларига ўқувчилар қабули қолдирилган эди.

Навбатдаги 2021/2022 ўқув йилида эса ушбу мактабларнинг 5−6 синфларига 24 нафардан ўқувчилар қабул қилинади.


Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан Президент мактабларига республика умумтаълим муассасаларининг тўртинчи (биринчи ўқув йилида — тўртинчи — тўққиз) синф битирувчилари орасидан қобилиятли ва иқтидорли баҳолар табели асосида тегишли STEAM фанлари:

  • математика;
  • биология (табиатшунослик);
  • информатика ва ахборот технологиялари;
  • физика;
  • алгебра;
  • геометрия;
  • кимё бўйича аъло баҳога тугатган ўқувчилар танлов асосида қабул қилинади.

Ўзбекистон президент Шавкат Мирзиёев 29 декабрда парламентга йўллаган мурожаатномасида 2021 йилда жами 10 та Президент мактаби бунёд этилишини таъкидланган эди.

Aввалроқ, Андижон вилоятидаги Президент мактаби шаҳар ҳокимияти ва «Андижоннома» таҳририяти ўрнида қурилиши айтилган эди.